Тошкент вилояти Олмалиқ шахар, “Ислом Каримов” ва “А. Қаххор” МФЙ худудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви учун иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш” объекти

by manager on Oct 1, 2025 in Objects


Last updated on Apr 14, 2026 by Elbek Ismoilov



Объект иккита алоҳида иссиқлик тизимларидан иборат.

ЛК-1 (1-сон қозонхона) умумий қуввати 5,1 МВт ( учта N=1.7МВт), ишлаб чиқарувчи “«TEXNOPARK» Ўзбекистон, қозонлар русуми “FERROLI”.

Қозонлар фойдали иш коэфффициэнти 92-93% тенг. Истъемолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 1.7 МВт қувватли бир дона иситиш қозони табиий газ ва захира ёқилғиси (дизел) билан ишлатишга мослашган.

ЛК-2 (2-сон қозонхона) умумий қуввати 8,0 МВт (N=2,0 МВт тўрт дона), ишлаб чиқарувчи “«TEXNOPARK» Ўзбекистон, қозонлар русуми “FERROLI”.

Қозонлар фойдали иш коэфффициэнти 92-93% тенг. Истъемолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2,0 МВт қувватли бир дона иситиш қозони табиий газ ва захира ёқилғиси (дизел) билан ишлатишга мослашган.

Қозонҳоналар захира электр энергияси манбаи дизел-генератор билан жиҳозланган. Иссиқлик тармоқларини қурилишида пенополиреутан қопламали диаметри 300 ммдан 50ммгача бўлган қувурлардан фойдаланилган. Тармоқ ер остидан ўтказилган бўлиб ҳудудни эстетик кўринишига салбий таъмир кўрсатмайди Ушбу қувурлар кафолатланган иш даври 30 йил, деб белгиланган. Қувурларда иссиқлик энергияси йўқотишлар 3% ошмайди. СОДК Тезкор тармоқ масофавий назорат тизими билан жиҳозланган. Фойдаланиш даврида юзага келган қувурларнинг шикастланиши тўғрисида диспетчер пунктига аниқ маълумот узатилиш функциясига эга.

Тармоқ узунлиги жами 7 км истъемолчи бинолар сони 36.

Attachments

Categories

Archive